МИКРОИҚЛИМ (микро… ва иқлим) — ер юзасига яқин ҳаво қатламининг иқлими; маҳаллий иқлим доирасида ер юзасининг кичик фарқлари туфайли рўй беради. Мас, бирон ўрмоннинг маҳаллий иқлимида ўрмон ичидаги ялангликлар, ўрмон четининг Микроиқлими, шаҳарнинг маҳаллий иқлимида айрим майдонлар, кўчалар, хиёбонлар, ҳовлилар Микроиқлим ва ҳ. к. фарқ қшшнади. Ер юзасидан баланд кутарилган сари М. фарклари тез йўқола боради. Микроиқлим кўп жиҳатдан обҳаво шароитига боғлиқ: ҳаво очиқ ва шамолсиз бўлганда Микроиқлим та-фовутлари кучли бўлади, осмон булут бўлганда эса, Микроиқлим бир-биридан кам фарқ қилади. Маҳаллий иқлим, Микроиқлим кичик ҳудудлар иқлимидир. Жойнинг микро-иқлимий хусусиятларини аниқлаш учун метеорологик кузатишлар ўтказилади. Кузатишлар, одатда, қисқа вақт ичида ва ҳар хил баландликларда олиб борилади. Кузатиш натижалари мунтазам ишлайдиган ст-яларда шу вақтлар давомида ўтказилган кузатиш натижалари билан таққосланади.