МИКЛУХО-МАКЛАЙ Николай Николаевич [1846.5. (17).7, Рождественское селоси, Новгород вилояти — 1888.2(14).4, Петербург] — рус сайёҳи, антрополог ва этнограф. Европа ун-тларида ўқиган. 1866—67 й. ларда Канар о. лари ва Марокашга саёҳат қилган. Дастлабки и. т. ишлари денгиз ҳайвонларини ўрганишга бағишланган. Малай архипелаги, Малакка я. о., Океания о. лари ва Австрали-яга қилган саёҳатларида ўша жойларнинг рельефи, метеорологияси, денгизларини тавсифлаган. Жан,-Шарқий Осиё, Австралия, Тинч оке-андаги о. ларда яшовчи туб жой аҳолисининг маданияти, турмуши, антропологияси ва этнографиясини ўрганган. Бир неча йил Янги Гвинея о. соҳилида ва Австрали-янинг Сидней ш. да яшаб и. т. ишлари олиб борган. 1886 й. Австралиядан Россияга қайтган.
М.-М. антропология ва этнография тадқиқотларига асосланиб, инсон зотининг бирлиги ва одам ирқларининг ўзаро қардош эканлиги ғоясини илгари сурди. У ўша вақтда Янги Гвинея аҳолиси (папуаслар)нинг бошқа ирқлардан фарқ қилади деган қарашни инкор этди. М.-М. нинг саёҳат кундалиги 1923 й. нашр этилган. М.-М. номи 1947 й. Россия ФА Этнография ин-тига берилган.
Ад.: Собр. соч., т. 1-5, М.-Л., 19501954.