МИЕЛОЦИТЛАР (юн. myelos — кўмик ва kytos — ҳужайра) — умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг қизил кўмигидан қон ҳосил қиладиган тўқима ҳужайраларидан. Промиелоцит босқичини ўтиб, гемоцитобластларда ҳосил бўлади. Нормал ҳолатда қон ўзанида Миелоцитлар бўлмайди, баъзи касалликлар (мас, лейкоз)аа қонда Миелоцитлар пайдо бўлиши мумкин. Миелоцитлардан гранулоцитлар вужудга келади.