МЁБИУС ЯПРОҒИ — энг содда бир томонли сирт; АВВА’ тўғри тўртбурчак шаклидаги қоғоз Тасмании г АВ ва А’ В» томонларини, А ва В нуқталар мос равишда В» ва А’ нуқталар билан устма-уст тушадиган қилиб ёпиштириш натижасида ҳосил бўлади. Агар Мёбиус япроғини ўрта чизиғи бўйича кесилса, у 2 бўлакка ажралиб кетмайди, балки чегаравий чизиқлари иккита бўлган 2 томонли сирт ҳосил бўлади. Мёбиус япроғини биринчи бўлиб бир-бирларидан мустақил равишда немис математиклари А. Мёбиус ва И. Листинглар кашф қилишган.