МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ — назария ва амалиётга асосланган ҳолда корхонада иш жараёни унсурларини уюштириш тартиби ва тамойиллари. Меҳнатни ташкил этишнинг иқтисодий вазифа-л ар и га миллий иқтисодиётда инсон ва моддий ресурелардан оқилона фойдаланиш, маҳсулот и. ч. ни ва унинг сифатини ошириш; санитариягигиена ва руҳийфизиологик вазифаларига ишчиходимлар со-ғлиғини муҳофаза этиш, меҳнат шароитларини белгиланган стандарт ва меъёрларга мослигини таъминлаш; ижтимоий вазифаларига меҳнатнинг мазмуни, унинг ижодийлигини, кишиларнинг маънавий камол то-пишини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини ташкил этиш; ташкилий вазифаларига ҳар бир иш жойини ташкил этишда эрго-номик талабларга мувофикликни таъминлаш киради.
Дастлаб, америкалик муҳандис ва олим Ф. У. Тейлор (1856-1915) меҳнатни «илмий бошқариш» муаммосини амалий жиҳатдан асослаб берган ва ўз концепциясининг асосий қоидалари ва тамойилларини «Фабрикани бошқариш» (1919) ва «Корхонани илмий бо-шқариш асослари» (1911) деб номланган асарларида баён қилган. Кейинчалик америкалик Ф. К. Гильберт (1868 — 1924), X. Эмерсон (1853-1931), Генри Форд (1863— 1947) ҳам мазкур му-аммо ечимига ўз ҳиссаларини қўшишган.
Меҳнатни ташкил этиш — меҳнат муносабатларини ташкил этиш ҳамда меҳнатнинг ашёвий унсурларини ташкил этишга ажратилади. Бу даражаларнинг ҳар бири меҳнат тақсимоти ва унга мос келадиган меҳнат кооперациям каби тушунчалар б-н боғлиқ. Бозор иқтисодиёти шароитида Меҳнатни ташкил этиш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади: шахс ни камол топтириш (ҳар бир инсонда индивидуал сифат кўрсаткичлари ривожланишини таъминлаш); хавфсизлик (ишчи ўз иш жойида, соғлиғига, даромадига, иш билан таъминланишига кафолат берувчи хавфеизликка ишонч ҳосил қилиши); ад о лат (корхона меҳнат натижаларида ҳар бир ишчининг манфаатлари ифодаланиши). Меҳнат, дастлаб, ишларнинг таркиби, мазмуни, ҳажми ва интенсивлигига, иш вақтидан фойдаланиш даражаси ва асбоб-ускуналар мураккаблигига қараб инсон имкониятлари ҳамда касбий тайёргарлигига биноан ташкил этишни талаб қилади. Меҳнат шаро-итларини ташкил этиш — дам олиш ва меҳнат режими, и. ч. маданиятини ошириш каби тадбирлар б-н алоқадор. Меҳнатни ташкил этиш тизимида кадрларни касб талабларга асосан танлаш, шахсий сифатларини инобатга олиш, кадрларни тай-ёрлаш, жой-жойига қўйиш, малакасини ошириш каби масалалар ҳал этилади.
Айниқса, меҳнатнинг ижтимоийиқтисодий рағбатлари, ходимларнинг жамоа бошқарувида иштирок этишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга; иш ўрнини жиҳозлаш — барча асосий ва ёрдамчи технология ускуналари, мосламалар, асбоблар, иш мебеллари ва махсус қурилмаларни оптимал жойлаштиришга алоҳида эътибор берилади.
Меҳнатни ташкил этишнинг муҳим йўналиши — интизомдир. Кишиларнинг қўйилган мақсадга эришиш йўлидаги меҳнати, ҳаракати ва интилишларининг бирлашуви, иш жойига ўз вақтида келищи ва кетиши билан бирга белгиланган технологияга риоя қилиши, маҳсулот сифатини, и. ч. даги меҳнат режимини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини оширишга интилиш ин-тизом талабларига киради. Меҳнат ин-тизоми юзлаб ва минглаб ходимларни умумий режа асосида ищлайдиган ва умумий мақсадга интиладиган ягона жамоага бирлаштиради. Меҳнатни ташкил этишнинг энг илғор усулларини қўллаш ва меҳнатни тўғри ташкил этиш, бозор иқтисодиёти шароитларида рақобатда енгиб чиқишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади, корхонларда и. ч. самарадорлигини оширишга йўл очади.
Ад.: Абдураҳмонов Қ. Ҳ. ва б., Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Т., 2001.
Қаландар Абдураҳмонов.