МЕҲНАТНИ НОРМАЛАШТИРИШ — маълум ташкилийтехник шароитларда муайян иш ҳажмини бажариш ёки маҳсулот бирлигини тайёрлаш учун сарфланадиган меҳнат ҳажмини, мех,нат харажатларини белгилаш.
Тор маънода Меҳнатни нормалаштириш ишлаб чиқариш топшириқларини ёки аниқ операцияларни бажариш учун зарур бўлган вақт нормасини аниқлашдан иборат.
Бозор иктисодиёти шароитида корхона ва фирмалар миқёсида Меҳнатни нормалаштириш янада чуқурлашиб, ривожланиб боради. Меҳнат борасидаги хизматларнинг олдисотди жараёнида ходим ва ишга ёлловчи ўртасида ишнинг вақти, мазмуни, мавсумийлиги ва ҳажмини аниқлаб олиш имконини беради. Меҳнатни нормалаштириш энг тежамли меҳнат усулларини танлашда, меҳнат тақсимоти ва кооперациясининг энг мақбул шаклларини, иш жойларини ташкил этиш ва уларга хизмат кўрсатишнинг оқилона тизимини белгилашда қўлланилади. Корхонада Меҳнатни нормалаштириш жараёнида и. ч. воситаларидан фойдаланиб алоҳида иш ва операцияларни бажаришда меҳнат харажатларининг оптимал даражасини белгилаш ва шунга амал қилишдир.
Ўзбекистонда Меҳнатни нормалаштириш масалалари билан бевосита Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги шуғулланади.
Ад.: Абдураҳмонов Қ. Х. ва б., Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Т., 2001; Назаров А. Ш., Нормирование труда, Т., 1987; Қаландар Абдураҳмонов.