МЕХДИ ҲУСАЙН

МЕХДИ ҲУСАЙН (тахаллуси; асл исм-шарифи Мехди Али оға ўғли Ҳусайнов) [1909.4.4, Озарбайжон Республикаси Шихли қишлоғи (ҳоз. Казах тумани) — 1965.10.3, Боку] — озарбайжон ёзувчиси, танқидчи, жамоат арбоби. Дастлабки асарларида озарбайжон қишлокларидаги ҳаёт, янгиликнинг эскилик устидан ғалабаси кўрсатилган. «Сув тошқини» (1933—36) романида Озарбайжондаги фуқаролар уруши во-қеалари ҳикоя қилинади. «Тарлон» (1940) қиссасида қишлоқ ўқитувчисининг эсда қоларли образи яратилган. 2-жаҳон уруши йиллари «Ҳайқириқ» қиссаси, «Жавншир» тарихий драмасини ёзди. «Апшерон» (1947), «Қора қоялар» (1957), «Тонг» (2 қисм, 1950—53) романлари ёзувчига шуҳрат келтирди. «Қора қоялар»да озарбайжон нефтчиларининг меҳнатлари кўрсатилган бўлса, «Тонг»да тарих ижодкори бўлган омманинг роли тасвирланган. Адиб ва-фотидан сўнг «Ер ости сувлари океанга оқади» (1966) романи нашр этилган. Чегарачиларнинг ватанпарварлиги тўғрисидаги «Шуҳрат» (1938), шунингдек, «Низомий» (1940), бурчга садоқат ҳақидаги «Интизор» (1944, ҳамкорлиқца), «Олов» (1961) асарлари озарбайжон драматургиясининг яхши на-муналаридандир. «Апшерон» романи ўзбек тилида нашр этилган (1952).