МЕШЧЁРА ПАСТТЕКИСЛИГИ

МЕШЧЁРА ПАСТТЕКИСЛИГИ, Мешчёра текислиги, Мешчё-р а — Ока ва Судогда дарёларидан ши-м. даги пасттекислик. Бал. 80 м дан 130 м гача. Мешчёра пасттекислиги музлик даври ётқизикларидан ҳосил бўлган қад. аллювиал текислик. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —10°, — 11°, июлники 18°. Йиллик ёғин миқдори 450—550 мм. Дарёлари: Бужа, Цна, Поля, Гусь, Пра. Тупроғи асосан, подзол тупроқлар. Кўл ва ботқоклик кўп. Аралаш ўрмонлар ўсади. Дарё водийларида ўтлоклар бор. Торф, кварц кумлари қазиб олинади.