МЕХАНИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ — механизмларни текшириш (анализ қилиш), муайян кинематик ва динамик шартларга мувофиқ янги механизмларни лойиҳалаш, уларнинг кинематика ва динамикасини ўрганиш билан шуғулланадиган фан. Механизмларнинг тузилиши, кинематикаси ва динамикасига оид умумий крнуниятларни очиб беради; бу крнуниятлар эса конкрет механизмларга татбиқ қилинади. Механизмлар назариясининг муҳим бўлими — механизмлар синтези; унда муайян кинематик ва динамик шартларга мувофиқ механизмларни лойиҳалаш усуллари ўрганилади. Механизмларни лойиҳалаш, асосан, уч босқичдан иборат: биринчи босқичда механизмнинг кинематик схемаси тузилади, иккинчи бос қич да механизмнинг пухта, ишончли, ф. и. к. юқори бўлган конструктив шакли аниқланади, учинчи босқичда механизмнинг технологик ва техник-иктисодий кўрсаткичлари ишлаб чиқилади. Механизмлар назариясининг ушбу босқичлари механизмларни лойиҳалаш масалаларининг асосий мазмунини ташкил этади, чунки деталларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш ва конструктив шаклини аниқлашга оид кейинги барча опера-циялар уларнинг кинематик ва динамик хусусиятларини ўзгартира олмайди (қ. Машина ва механизмлар назарияси).
Ад.: Артоболевский И. И., Теория механизмов, 2 изд., М., 1967; Усмонхўжаев Ҳ. Ҳ., Механизм ва машиналар назарияси, 2нашр, Т., 1970.