МЕТИЛБРОМИД, бромметил (СН3Вг) — фумигант. Бир оз ҳидли, рангсиз ёки сарғимтир суюклик; таъсир қилувчи моддаси — 98,5%. Жуда учувчан ва кучли буғланиш хусусиятига эга. Метилбромиддан озиқ-овқат ва ем учун мўлжалланган дон омборларини зарарсизлантиришда, ҳашарот ва каналарга қарши, кўчатлар, кема трюмлари ҳамда темир йўл вагонларидаги карантин объектларга қарши, шунингдек, янги куритилган мева ва сабзавотларга ишлов беришда фойдаланилади. Омборларни фумигация қилиш учун сарф нормаси — 25—35 г/м3; димлаш муддати (экспозиция) — 1—2 сутка; карантин объектларга қарши сарф нормаси —30—100 г/ м3. Заҳари кучли. Каламушларда нафас йўллари орқали ЎД50 2,3 мг/л. М. билан ишлаганда противогаз кийиш шарт.