МЕТАСОМАТИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ — метасоматизм натижасида ҳосил бўлган тоғ жинслари. Жойлашиш шароитлари, ҳосил бўлиш т-раси ва гидротермал жараёнларнинг босқичларига қараб Метасоматик тоғ жинсларининг турли гуруҳлари фарқ килинади. Юқори т-рали дастлабки ишқорий босқичдаги маҳсулотларга магнезийли ва оҳактошли скарнлар киради, улар, одатда, гранит ва сиенитларнинг карбонатли жинслар билан контактида ҳосил бўлади. Булар билан магнетитли, боратли, борсиликатли, флогопит рудалари боғлиқ. Кислотали босқичга грейзенлар (қалай, вольфрам, берилли рудаланиш) ва иккиламчи кварцитлар (мис, молибденли рудаланиш)нинг вужудга келиши хос. Сўнгги ишқорий ва унга ўтиш босқичига метасоматизм маҳсулотлари мансуб. Вулканик областларда прополитлар тарқалган.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда скарнлишеелитли, скарнли-поли-металл, кварц-серицитли метасоматидлар (олтинли), кварц-хлоритли (мис-форфирли) конлар бўлган жинслар ва рудали формациялар маълум.