МЕТАНЕФРИДИЙЛАР (юн. Meta – оралиқ, кейин, орқали ва нефридий) — умуртқасиз ҳайвонлар, асосан, ҳалқали чувалчангларнинг метамер жойлашган жуфт айириш органи (қ. Метамерия). Эктодермадан ёки мезодермал нефробластлардан ривожланади. Метанефридийлар найсимон органлар бўлиб, воронкага ўхшаб кенгайган киприкли қисми (не-фростом) иккиламчи тана бўшлиғи (целом)га, кейинги ингичкалашган қисми тананинг навбатдаги бўғимига ўтиб, тери сиртига очилади. Нефридий найи узун ва илмоққа ўхшаш буралган бўлиши мумкин. Нефростом орқали Метанефридийлар найига целом суюкушги, яъни бирламчи сийдик ўтади. Бу су-юклик киприклар ҳаракати туфайли Метанефридийлар найига ҳайдалади. Реабсорбция туфайли бирламчи сийдикдан органик моддалар ва тузлар қонга қайта сўрилади ва ҳақиқий сийдик ҳосил бўлади. Денгизларда ҳаёт кечирадиган стеногалин (шўрланиш нисбатан доимий бўлган) ҳайвонларда Метанефридийлар найчалари нисбатан қисқарган бўлади (яна қ. Протонефридийлар.).