МЕСРОП МАШТОЦ

МЕСРОП МАШТОЦ (361-440) – арман олими, маърифатпарвар, арман алифбосининг асосчиси. Шоҳ саройида мирзо бўлиб хизмат қилган, кейинчалик руҳонийлик йўлига ўтган. 387 йилги битимга асосан Арманистон 2 қисмга бўлинади. Мамлакатнинг катта қисми Эронга ўтади. Хоз. Арманистон ҳудудида қолган арманларга фақат сурёний мактабларида ўқиш ва шу тилдан фойдаланишга ижозат этилади. Юнон тили тақиқланади. Миллий алифбо ва янги адабиёт яратиш эҳтиёжи кучаяди. Месроп Маштоц арман тилининг то-вуш тизимини ўрганиб, шу асосда арман алифбосини тузади (405—406). Бу алифбо 16 а. дан бери ўзгаришсиз қўлланиб келмоқда. Месроп Маштоц «Инжил»ни арман тилига таржима қилган, христианликнинг панднасихатлари ҳақида китоб ёзган.