МЕМОРИАЛ МУЗЕЙЛАР — муҳим тарихий воқеалар, давлат, сиёсат, жамоат ва ҳарбий арбоблар, фан, адаби-ёт ва санъат намояндаларига бағишланган муассаса, музейлар. М. м., одатда, давлат томонидан муҳофаза қилинаётган ёдгорлик мажмуалари (воқеа бўлиб ўтган жойлар, машхур кишилар ҳаёти ва фаолияти б-н боғлиқ уйлар, Мемориал музейлар тўпламлари ва ш. к.) негизида барпо этилади. Мемориал музейларнинг тарихий ҳолатини тўлиқ саклаган ансамбль (мас, Тош-кентдаги Ғафур Ғулом уй-музейи ва б.), илмий реконструкция қилинган (мас, Самарқанддаги Улуғбек музейи ва б.), айрим тўпламлар асосида ташкил топадиган турлари бор. М. м. нодир моддий, тасвирий ва ёзма манбаларни саклайди, ўрганади, уларни ташвиқ қилади, маданий-маърифий ва илмий ишлар олиб боради, йўл кўрсаткичлар ва ш. к. ни нашр этади.
Ўзбекистон ҳудудида Улуғбек, Садриддин Айний (Самарқанд), Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, Юнус Paжабий, Тамарахоним, М. Турғунбое-ва (Тошкент) ва б. нинг Мемориал музейлари бор.
Хорижий мамлакатларда Бухенвальд, Освенцимдаги фашизм қурбонлари ёдгорликлари Мемориал музейлар, Стратфорд-он-Эйвон ш. даги Шекспир, Веймардаги И. В. Гёте ва б. М. м. машҳур.