МЕЛОДРАМА (юн. melos — қўшиқ, куй ва драма) — мусиқийсаҳнавий жанр. 18-а. да Европа санъатида ривож топган. Қаҳрамонларнинг монолог ва диалогларм мусиқа жўрлигида ижро этилганлиги б-н ажралиб туради. Илк намунасини Ж. Ж. Руссо (1762, «Пигмалион» лирик саҳналари) яратган. Маърифатчилик даври ғояларига асосланган Мелодрамага саҳна ривожига монанд бўлган мусиқанинг жонли ва табиий ифодавийлигига интилиш хосдир. 19-а. да Мелодрама жанри тамойиллари драматик асарларга яратилган мусиқа (Р. Шуманнинг «Манфред», Ж. Бизенинг «Арлезианка», Ж. Григнинг «Пер Гюнт» ва б.)да ўз ривожини топади. 20-а. да шаклланган ўзбек мусиқали драмасица, Н. Зокировнинг «Сохилда тўқнашув», Ҳаб. Раҳимовнинг «Она қалби» камер операларида ҳам Мелодрама элементлари мавжуд.