МЕЛИЗМЛАР

МЕЛИЗМЛАР (юн. melisma — қўшиқ, куй) , орнаментика, мусиқа безаклари — вокал ва чолғу мусикада муайян шаклга эга (мас, трель, форшлаг, гирифт, кашиш ва б.) ёки эркин тарзда ижро этиладиган (пассаж, фиоритура, қочирим, пола, молиш) барча оҳанг безаклари, куйнинг асосий поғоналарини ўзгартирадиган қўшимча товушлар. Мелизмлар куй оҳангдорлигини, таъсирчанлигини оширувчи, купроқ лирик мазмунни бойитувчи воситалар сифатида мусиқа санъатига кенг жорий этилмоқда. Мелизмлар халқ мусиқа ижодиёти ва ижрочилиги, хусусан, бадиҳа санъати, бастакорлик х. амда композиторлик ижодиётида узок, ўтмишдан давом этиб келаётган анъаналарнинг маҳсулидир. Мелизмларга оид маълумотлар Ўрта аср Шарқ мусиқа рисолаларида ўз аксини топган: Маҳмуд аш-Шерозий (13-а.) созларда ижро этиш услублари борасида фикр юритиб, созандалар куйларни безаклар билан бойитиши лозимлигини таъкидлаган, Жомий эса куй безакларида малака ҳосил қилиш ижрочининг ўзига боғликлигини уқтирган ва ўз замонаси амалиётидан мисоллар келтирган.

Ҳар бир халқ мусиқасидаги Мелизмлар ўзига хос кўринишларга эга. Ўзбек миллий ижрочилигида крчирим, нола, молиш, хониш, кашиш каби Мелизмлар мавжуд. Улардан торли (танбур, дутор, ғижжак, сато каби) ва пуфлама (най, сурнай, қўшнай, бўламон) мусиқа чолғулари ва, айниқса, хонандаликда кенг фойдаланилади.

Мелизмларнинг нота белгилари 15—16-а. ларда Германияда пайдо бўлиб, Европада, айниқса, 17—18-а. лар (Франция, Англия ва б.)да кенг ривож топди ва ўзининг муайян шаклларига эга бўлди.