МЕЛАНЖ ГАЗЛАМА — ҳар хил рангга бўялган толалар (пахта, жун, ким-ёвий ва сунъий толалар) аралашмасидан йигириладиган бир ипли ёки пишитилган калава ип (меланж ип) дан тўқиладиган рангдор газлама. Кенг тарқалган хиллари: трико, шевиот, драп, диагонал, коверкот, мовут. Жун толаларидан тўқилган Меланж газлама номига «меланж» сўзи қўшилади, мас, мо-вут-меланж, драп-меланж ва ҳ. к. Оддий рангдор ёки бўялган газламалардан Меланж газлама узига хос ранг жилолари («уйинлари») билан фаркланади. Пахта толаларидан тўқилган Меланж газламани пардозлашдан оқартириш (оҳорлаш) жараёни бажарилмайди, чунки бунда толаларнинг ранглари айниши мумкин. Унга фақат механик ишлов бериш (узун тукларини қирқиш, тараб тук чиқариш) ва махсус моддалар (крахмал, елим, синтетик смола ва б.) шимдириш (қаттиқлик, ғижимланмаслик, киришмаслик хоссаларини бериш учун) мумкин.