МЕЗОФИТЛАР

МЕЗОФИТЛАР (мезо… ва юн. phyton — ўсимлик) — ўртача намликдаги тупроқца ўсадиган ўсимликлар. Сувга бўлган талабига кўра, гигрофитлар билан ксерофитлар орасида туради. Мўьтадил минтақаларда кўп учрайдй. Мезофитларнинг барги йирик, оч яшил, идцизи юза жойлашади. Мезофитларга кўпгина қ. х. экинлари ва бегона ўтлар киради. Мас, ёввойи хина, оқсўхта, сариқбош, себарга, ғўза, картошка, помидор, сабзи, бодринг, беда ва б.