МЕГРЕЛИЯ — Грузиядаги тарихий вилоят. Аҳолиси мегреллардан ташкил топган. 17-а. да Мегрелия шаркда Цхенис-Цхали дарёси, жан. да Риони ва Кодори дарёларигача чўзилган эди. Бирок, 17-а. охири — 18-а. бошида абхазлар Кодори дарёсидан Энгури (Ингур) дарёсигача бўлган ҳудудни босиб олишган ва уни қисман колонизация қилишган. Ҳоз. М. Цхенис-Цхали дарёсидан Энгури дарёсигача бўлган ҳудудни қамраб олади. 16—19-а. бошларида Мегрелия мустақил князлик бўлган.