МВЕРУ

МВЕРУ — Африкадаги кўл, Замбия ва Конго Демократик Республикаси чегарасида, 917 м баландликда жойлашган. Майд. 5,2 минг км2, уз. 130 км, эни 40 км гача. Чуқ. 9—15 м. Кўлга Луапула дарёси қуйилиб, Ловуа дарёси оқиб чиқади. Балиққа бой (70 дан ортиқтури бор). Кема қатнайди. Килва, Пвето пристанлари бор. Мверу-Вантипа миллий боғи ташкил этилган.