МВАНДА

МВАНДА, Моанда — Габон даги дунёда энг катта марганец кони, Юқори Огаве яқинида. Руда 1962 й. дан қазиб олинмоқда. Келиб чиқиши чўкинди. Аниқланган захираси 400 млн. т чамасида. Таркибидаги Мп 50% гача. Асосий кони Мванда аҳоли пунктида. Йилига 2 млн. т дан зиёд руда қазиб олинади.