МАҒРИБ

МАҒРИБ (араб.) — l) дунёнинг тўрт томонидан бири, ғарб;

2) Африкада Тунис, Жазоир, Марокашдан иборат регион. Ливия, Мавритания ва Ғарбий Саҳрои Кабир М. билан биргаликда катта Мағриб ёки Араб Ғарби (Араб Шарқи — Машриқдт ажратиб) дейилади. Ўрта асрларда мусулмон Испанияси (Андалусия) ва Араб халифалигининг Ўрта денгизнинг ғарбий қисмидаги бошқа мулклари (Балеар о. лари, Сардиния, Сицилия) ҳам Мағрибга қўшиб айтилган. Марокаш ва Тунис мустақилликка эришгач (1956), Марокаш қироли Муҳаммад V ва Тунис Бош вазири Ҳабиб Бурғиба «Буюк Араб Мағриби» регионал иттифоқини тузиш ғоясини илгари сурдилар. Бирлаштириш масаласи бўйича Танжер (1958) ва Работ (1963) да конференциялар ўтказилди. 1964 й. М. давлатларининг Доимий маслаҳат қўмитаси тузилди. Унга Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливиянинг молия вазирлари киради. 1964—68 й. ларда қўмита қошида тармоқ комиссиялари тузилди ва Мағриб давлатлари ўртасида иқтисодиётнинг турли масалалари юзасидан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар имзоланди. 1970 й. дан Мавритания ҳам (кузатувчи сифатида) қўмита ишларида қатнашмоқда. 1970 й. Ливия М. нинг барча регионал ташкилотларидан чиқци.