МАШИНАШУНОСЛИК — машиналарни яратиш, улардан самарали фойдаланишга дойр назарий билимлар ва амалий тавсияномаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган фан; машиналарнинг қайси тармоқларга оидлиги ва қандай вазифани бажаришидан катъий назар машинасозликнинг умумий масалалари ва муаммолари бўйича и. т. ишлари мажмуини қамраб олади. Машинашунослик фан ва техника тарақкиёти асосини ташкил қиладиган фанлардан бири. Асосий бўлимлари: материалшунослик, машина ва механизмлар назарияси, машиналар динамикаси ва мустаҳкамлиги (машина қисмларининг динамикаси ва мустаҳкамлиги ва кўтариш хусусиятларини ўрганади, қ. Машина деталлари, Материаллар қаршилиги), ишқаланиш ва ейилиш назарияси (машина қисмларининг ўзаро таъсирлашуви ва шаклини ўзгартириши, фойдали иш коэффициентини ошириш ва хизмат муддатини узайтириш масалалари билан шуғулланади), машинасозлик тех-нологияси, машиналарни автоматик бошқариш назарияси.
Автоматика, эромеханика, биомеханика, гидромеханика, газ динамикаси, термодинамика, иссиклик техникаси (теплотехника), космик механика, электротехника, физикавий кимё, техникавий диагностика ва б. соҳа ҳамда тармоқларнинг ривожланиши Машинашунослик тараққиётига катта ҳисса қўшди.
Халқ хўжалигининг турли соҳалари ва тармоқларида Машинашуносликнинг аҳамияти катта. Машинашунослик турли соҳалар учун автоматик машиналар ва қурилмалар, вакуумда юқори реакция ва б. омиллар таъсирида ишлайдиган машиналар яратишда Машинашуносликнинг назарий ва амалий тавсиялари қўл келмоқда. Машинашунослик тараққиёти турли билим соҳаларида кўпгина муаммоларни ҳал қилишга имкон бермоқда.
Машинашунослик тарихи жуда қадимга бориб тақалади. Архимеднкпт дарёдан сув чиқариш ғояси (қ. Архимед вин-ти), Леонардо да Винчи тузган назарий лойиҳа (самолётнинг назарий жиҳатдан қушга қиёс қилиниши), Аҳмад ал-Фарғонийннт илмийтехник жиҳатдан мукаммал сув сатҳини ўлчаш иншооти, Берунийнннг гидротехникага дойр назарий ғоялари Машинашунослик фани куртаклари ҳисобланади. Вақт ўтиши билан Машинашунослик борган сари ривожланиб, ҳозирги даражага етган.
Ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Франция, Англия, Германия, Япония, Россия ва б.)да Машинашунослик тараққиётига катта аҳамият берилади. Ўзбекистонда ҳам Машинашунослик етакчи фанлар жумласига киради. Бу ерда Машинашуносликга дойр и. т. ишлари деярли барча техника олий ўқув юртлари ва ун-тларида, и. т. ин-тларида ва, асосан, Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ин-ти, «Кибернетика» и. ч. бирлашмасида, Энергетика ва автоматика ин-тида олиб борилмоқда.
Узбекистонда Машинашунослик тараққиёти X. А. Рахматуллин, М. Т. Ўрозбоев, В. Қ. Қобулов, Ҳ. Ҳ. Ўсмонхўжаев, А. Д. Глушченко, О. В. Лебедев ва б. олимлар номи б-н боғлиқ.
Кўрқмас Иноғомов.