МАХСУМОВ Жалол Носирович (1920.5.12 – Тошкент – 2000.20.5) рентгенрадиолог, Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), Россия Тиббиёт ФА мухбир аъзоси (1969), тиббиёт фанлари д-ри (1952), проф. (1954). ТошТИни тугатган (1942). 2-жаҳон уруши қатнашчиси, ТошТИ ренгенология ва тиббиёт радиологияси кафедрасида ассистент, доцент (1948—54), проф. (1954—62), 1962 й. дан кафедра мудири, Ўзбекистон Соғлиқни саклаш вазирлиги Илмий тиббиёт кенгашининг раиси. Ўт пуфаги касалликларининг клиник диагностикасида билитраст препарати ёрдамида холецистография қилиш усулини амалиётга татбиқ этган. Илмий фаолияти, асосан, меъда-ичак, ўт йўллари ва ўпка касалликларини рентгенрадиологик усулда аниқлашга, ўпка касалликлари ҳамда ўсмаларни рентген нурлари ва гамма-нурлар билан даволашга бағишланган.
Ас: Внешняя радиометрия в диагностике заболеваний органов пищеварения, Т., 1972 (Э. А. Шокиров билан ҳамкорликда).