МАХНО Нестор Иванович

МАХНО Нестор Иванович (1889.20.10, Гуляйполе шаҳарчаси, Запорожье вилояти, Украина — 1934.6.7, Париж) — совет режимига карши Украинадаги миллий ҳаракат — махночилик (1918 — 21)нинг ҳарбий ва ғоявий раҳбари. 1905—07 й. ларда Россияда бўлган инқ-илоб даврида анархистлар гуруҳига кирган. 1909 й. полиция бошлиғини ўлдиргани учун сургун қилинган. 1917 й. Фев. инқилобидан кейин қамоқдан озод бўлгач, Гуляйполеда қуролли анархистлар отрядини тузган. Окт. тўнтаришидан кейин дастлаб Австрия — Германия, С. В. Петлюра (1879—1926) ва А. И. Деникин отрядларига қарши курашган. 1919 й. баҳорда махночилик ҳаракати Днестрдан Дон дарёсигача бўлган катта ҳудудга тарқалиб, қизил армия ва совет режимига қарши оммавий қуролли курашга айланган. 35000 кишилик қўшин (асосан, отликлар) тузилган. 1920 й. баҳор ва ёз ойларида қизил аскарларга қарши шиддатли жанглар бўлган. 1920 й. нояб. да Махно қўшинига қарши курашга Махно Фрунзе бошчилигидаги кизил армия қисмлари сафарбар қилинган. 1920 й. дек. да махночиларнинг Қрим гуруҳи тугатилган. Туркистондаги айрим қизил армия қисмлари уларга қарши жангга ташланган. Мағлубиятга учраган Махно кичик гуруҳ билан Руминияга ўтган. Ке-йинчалик у Францияда яшаб, СССРга қарши мафкуравий курашни давом эттирган.