МАТЕРИК МУЗЛИГИ — қуруқлик юзасидаги музлик турларидан бири. Ер юзасини яхлит муз қалқони ҳосил қилиб қоплаб ётади. Қалинлиги бир неча км (4 км гача), майдони милли-онлаб км га етади. Асосан, қутбий ўлкаларда тарқалган (Антарктида, Гренландия о., Исландия ва б.). М. м. аста-секин силжиб бориб, чекка қисми денгизларга синиб тушади ва айсберг (сузиб юрувчи муз тоғлари) ҳосил қилади.