МАСУМОВ Содиқ Алиевич

МАСУМОВ Содиқ Алиевич (1901.13.5, Ашхобод — 1977.11.1, Тошкент) — хирург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1946). Туркистон унтининг тиббиёт ф-тини тугатган (1926), шу ун-т хирургия клиникасида ординатор (1926 — 30), ассистент (1930—37), ТошТИ умумий хирургия кафедрасида (1943—45), кейин госпиталь хирургия кафедрасида (1951—73) мудир. 1973 й. дан проф. консультант. Асосий илмий ишлари Ўзбекистондаги эндемик буқоқни, меъда ва ичакнинг яра касаллигини хирургик усулда даволаш, эндемик буқоқ гистопатологиясига, қорин бўшлиғи касалликларини аниқлашга оид.