МАССИНЬОН (Massignon) Луи (1883.25.7, Ножан – 1962.4.11, Париж) — француз шарқшуноси ва исломшуноси. 1919 й. дан Сорбонна проф. ва унинг Эроншунослик ин-ти президента. Массиньон асарлари дин, фалсафа, ислом дунёсининг сиёсий ва маданий тарихи, унинг бошка халқлар маданияти билан ўзаро муносабати масалаларига бағишланган. Массиньон тасаввуфни ўрганишга муҳим ҳисса қўшган.