МАСИҲИЙ Рукниддин Масъуд [1580, Кошон (Эрон) — 1655] — озарбайжон шоири. Табиб бўлган. Шеъриятда Фузулий анъаналарини давом эттирган. Кўпгина ғазал, қасида ҳамда «Дон ва тузоқ», «Ари ва асал», «Варқа ва Гулшоҳ» каби романтик достонлар муаллифи. Бизгача унинг «Варқа ва Гулшоҳ» достони етиб келган. Ўзидан олдинги салафларининг, айниқса, Фузулийнинг «Лайли ва Мажнун»ни ёзишдаги ижодий тажрибасидан руҳланиб, Масиҳий ҳақиқий муҳаббат ва одамийликни куйловчи оригинал асар яратган. Асарда Варқа Мажнунга нисбатан исёнкор, жанг майдонида душманларига қарши шафқатсиз қилиб тасвирланган. Масиҳий ре-алистик анъаналарни ривожлантирган, асар руҳини халқ эпик поэзиясига яқинлаштирган. Достон ўз вақтида Яқин Шаркда кенг тарқалган. Унинг қўлёзмаси Озарбайжон ФА архивида сақланади.