МАРҒИЛОНСОЙ

МАРҒИЛОНСОЙ — Фарғона вилоятидаги сой. Водил қишлоғидан қуйида Шоҳимардонсой шу ном билан аталади (қ. Шоҳимардонсой). Уз. 45 км дан ортиқ. Юқори қисмида водийси тор. Ўрта ва қуйи оқимида Марғилонсой водийси ва унинг гидрологик режимининг табиий ҳолати кескин ўзгарган. Ўртача йиллик сув сарфи 5 м3/сек. Вегетация даврида Марғилонсой суви тўла суғоришга сарфланади. Марғилонсойга қуйи оқимида коллекторзовур сувлари ҳам келиб қуйилади. Алр. дан суви кўпая бошлайди, июлда энг кўп бўлади, сен-т. дан камая бошлайди. Фарғона ва Охунбобоев туманларининг экин майдонларини ва шу туманлардаги қишлокларни сув билан таъминлайди.

Марғилонсой водийсида Фарғона ва Марғилон ш. лари ҳамда Қиргули шаҳарчаси, бир қанча қишлоқлар жойлашган.