МАРСЕЛЬ

МАРСЕЛЬ — Франциянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар. Ўрта денгизнинг Лион қўлтиғи соҳилида, Рона дарёси этагида. Буш-дю-Рон департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 807 минг киши (1999). Катталиги ва аҳамияти жиҳатидан мамлакатда Париждан кей-ин 2-ўринда. Марсель — мамлакатнинг энг йирик порти (юк ортиб-тушириш 90 млн. т дан зиёд). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни.

Шахарга мил. ав. 6-а. да юнонларнинг Массалия колонияси сифатида асос солинган. Мил. ав. 1-а. даримликлар эгаллаган. Мил. ав. 6-а. дан Франклар давлати, 11-а. дан Прованс графлиги, 1481 й. дан Франция қироллиги таркибида. Марсель — мамлакатнинг муҳим саноат маркази. Нефтни кайта ишлаш, нефть кимёси, кимё, машинасозлик (жумладан, кемасозлик, самолётсозлик) са-ноатлари ривожланган. Озиқ-овқат, қурилиш материаллари и. ч. корхоналари мавжуд. Марсельдан Страсбур ва Карлсруэ ш. ларига нефть қувурлари ўтказилган. Метрополитен қурилган. Фанлар ва санъат академияси, 2 ун-т, консерватория, археология, нафис санъат ва б. музейлар, аквариум, ботаника ва ҳайвонот боғлари бор. Меъморий ёдгорликларидан Рим қалъаси қолдиқлари, Сен-Виктор черкови (11 — 15-а. лар), Ла-Мажор собори (12-а.), ратуша, базилика (1864) ва б. сақланган. Туризмнинг йирик маркази.