МАРЛО

МАРЛО (Marlowe) Кристофер (1564.6.11, Кентербери – 1593.30.5, Дептфорд) — инглиз шоири ва драматурги. Диний хизматдан воз кечиб, 1587 й. дан Лондонда актёрлар труппасида ишлаган, драматургия билан шуғулланган. 2 қисмли «Буюк Темур» (1587—88) т-рагедиясида Амир Темур афсонавий, романтик бўёқларда тасвирланган. Немис халқ афсонаси асосида яратган «Доктор Фаустнинг фожиали тарихи» (1592) пьесасида қудратли инсоннинг олам сирларини билишга интилиши, «Мальталик яҳудий» (1588), «Париждаги қонхўрлик» (1593) т-рагедияларида мол-дунё ва ҳокимиятга эришиш йўлида инсонийлик қиёфасини йўқотган шахслар фожиаси тасвирланган. Шекспирнинг дастлабки («Генрих VI», «Тит Андроник») пьесалари Марло б-н ҳамкорликда ёзилган, деб тахмин қилинади. Трагедия жанрини янги боскичга кўтарган.