МАРКАЗИЙ ТЕКИСЛИКЛАР

МАРКАЗИЙ ТЕКИСЛИКЛАР — Шим. Американинг ўрта қисмидаги текисликлар (АКШ ва Канада ҳудудида), шарқца Аппалачи тоғлари, ғарбда Буюк текисликлар, шим. ва шим.-шарқда Лаврентий қирлари ва жан. да Мексика бўйи пасттекислиги оралиғида. Шим. Америка платформасининг жан. қисмига тўғри келади. Аксари қисмининг бал. 150—500 м. Ҳудудининг 40° ш. к. дан шимолини тўртламчи даврда музлик қоплаган, рельефи сертепа, кўл кўп. Буюк куллар, Виннипег, Манитоба ва б. кўллар бор. Иклими мўътадил континентал, энг жан. да субтропик икдим. Янв. нинг ўртача т-раси шим. да — 20°, жан. да 4°, июлники 19—26°. Ёзи илиқ, серёмғир. Йиллик ёғин 400—1200 мм. Марказий текисликлар ҳудудининг 3/4 қисми қ. х. да фойдаланилади: яйлов, қайдаладиган ерлар, боғлар, аҳоли пунктларидан иборат. Шим. қисми ва дарё водийларида аралаш ва кенг баргли ўрмонлар учрайди. Фойдали қазилмалардан тошкўмир, нефть, қўрғошин, рух рудаси конлари бор. Марказий текисликлар АҚШ ва Канаданинг муҳим қ. х. (ғаллачилик ва чорвачилик) районларидан. Марказий текисликларда Чикаго, Детройт, Кливленд ш. агломерациялари жойлашган.