МАРКАЗИИ ОСИЁ ҲАМКОРЛИГИ ТАШКИЛОТИ

МАРКАЗИИ ОСИЁ ҲАМКОРЛИГИ ТАШКИЛОТИ — давлатлараро минтақавий иқтисодий ташкилот. 1993 й. июль ойида Ўзбекистон Республикаси б-н Қозоғистон Республикаси ўртасида 1994—2000 й. ларда иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида битим имзоланди. Интеграция жараёнларига шароитлар яратиш мақсадларида 1994 й. 10 янв. да Ўзбекистон ва Крзоғистон ўртасида Ягона иқтисодий макон ташкил этиш тўғрисида Шарт-нома тузилди. Шартномага 1994 й. 16 янв. да Қирғизистон қўшилди. 1996 й. 23 авг. да Олмаота ш. да ўтказилган Давлатлараро кенгаш мажлисида Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси кузатувчи (1998 й. 26 мартдан аъзо) сифатида ташкилотга қабул қилинди. 1998 и. 17 июлда Чўлпонота ш. да (Қирғизистон) Ягона иқтисодий маконни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома иштирокчилари — Марказий Осиё давлатларининг минтақавий бирлашмаси «Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти» номини олди. 1999 й. дан давлатлараро кенгашда Грузия, Туркия, Украина кузатувчи мақомида иштирок эта бошлади. Минтақа мамлакатларининг ягона иқтисодий маконни шакллантириш, минтақа хавфсизлиги ва баркарорлиги масалаларида, минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш, интеграцион жараёнларни, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоиймаданий ва б. соҳаларда ўзаро манфаатли хамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлигини хисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов томонидан ҳамжамият фаолияти доирасини кенгайтириш ва уни «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти деб аташ таклиф этилди ва бу таклиф Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Республикалари давлат бошликларининг Тошкент баёнотида (2001 и. 28 дек.) ўз ифодасини топди. Давлат бошликларининг Олмаота учрашувида (2002 й. 28 фев.) «Марказий Осиё ҳамкорлиги» (МОҲ) ташкилотини тузиш ҳақида Шартнома имзоланди. Миллий мувофиклаштирувчилар института ташкил этилди. мақсадлари: қатнашувчи мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан ва сув хўжалиги объектларидан рационал фойдаланиш; транспорт тизимининг умумминтақавий инфратузилмасини барпо этиш (қ. Европа—Осиё транспорт йўлаги); ишлаб чиқариш кооперацияси ва савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантириш; гуманитар соҳада ва экологик муаммоларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорлик; минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлашда ҳамкорликни кучайтириш.

2002 й. да МОҲ давлат бошликларининг 4 марта учрашуви бўлиб ўтди (Олмаота — 28 фев. ; Оқтов — 6—7 июль; Душанба — 5—6 окт. ; Остона — 27 дек.).

2002 й. 18 ноябрда Тошкентда МОҲ ташкилоти мамлакатлари парламентлари аъзоларининг давлатлар қонунчилик базаларини яқинлаштиришга қаратилган учрашуви, 2002 й. 28—29 ноябрда МОҲ ташкилотига аъзо давлатлар ишбилармон доиралари ва тадбиркорларнинг Марказий Осиё ҳамкорлиги — иқтисодий интеграция жараёнларини чуқурлаштириш мавзуида бизнес форуми ўтказилди. Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банки ташкил этилган.

Баҳодир Халилов, Сайфиддин Жўраев.