МАРИЯ ТЕРЕЗИЯ

МАРИЯ ТЕРЕЗИЯ (Maria Theresia) (1717.13.5 – Вена – 1780.29.11) – габсбурглар сулоласидан бўлган Австрия эрцгерцогиняси (1740 й. дан). Австрия мероси учун бўлган урушда Габсбурглар мулкига бўлган ўз ҳуқуқларини сақлаб қолган (бироқ Силезиядан ажралган, уни Пруссиядан 1756—63 й. лардаги Emmu йиллик урушда ҳам қайтариб ололмаган). Мутлақ давлатни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор маъмурий ва б. ислоҳотлар ўтказган.