МАРГРЕТЕ II

МАРГРЕТЕ II (1940.16.4, Копенгаген) — Дания давлат арбоби. Қирол Фредерик IX ва қиролича Ингриднинг катта қизи. Копенгаген, Орхус, Кембриж ун-тлари, Сорбонна, Лондондаги иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабида ўқиган. Кембриж (1975) ва Лондон унтларининг ҳуқуқ д-ри. 1953 й. дан валиахд. 1972 й. 15 янв. дан Дания Қироллиги қироличаси.