МАРГАРИТА — Кариб денгизидаги орол, Венесуэла худуди. Майд. 1036 км2. Рельефи, асосан, сертепа текислик, ғарбий ва шарқий қисмларида бал. 700 — 1000 м ли тоғ массивлари бор. Ксерофит буталар ва урмонлар билан қопланган. Магнезит конлари топилган. Аҳоли чорвачилик, балиқ овлаш, марварид йиғиш ва тропик деҳқончилик билан шуғулланади. Иклим курорти кўп (Порламар ва б.). М. да Асунсьон ш. жойлашган. Туризм ривожланган.