МАННОЗА

МАННОЗА, С6Н12О6 — моносахарид; глюкоза изомери. Мол. м. 180,16. Микроорганизмлар ва ўсимликлар полиса-харидлари — маннанлар, галактаманлар, глюкоманнанлар таркибига киради; баъзи мураккаб оқсилларнинг ком-поненти ҳисобланади. Сувда яхши эрийди, таъми ширин. Қайнаш т-раси 132°. Цитрус, анакард ва каринокарп ўсимликлари мевасида эркин қолда учрайди. Манноза организмда ўзининг фаолланган шакли — гаунозиндифос-фатманноза (ГДФМ) ёрдамида ўзгаради.