МАНГУ ТЕМУР — Олтин Ўрда хони (1266—82). Отаси Тўғон, Ботухоннинг 2-ўғли бўлган. Унинг даврида мўғуллар Византия (тахм. 1269—71), Литва (1275), Кавказ (1277) га ҳарбий юришлар қилишган. Бу юришларда айрим рус князлари ҳам иштирок этишган. Мангу Темур рус черковининг Олтин Ўрдага солиқ тўлашдан озод этилгани ҳақида биринчи бўлиб ёрлиқ берган. Мангу Темур даврида генуяликларнинг Қримдаги савдо колонияси (манзилгоҳи) — Кафа вужудга келган ҳамда туманбоши Нўғайнинг мавқеи ошган.