МАЛЕИН АНГИДРИД

МАЛЕИН АНГИДРИД, цис этилен — 1,2дикарбон кислота ангидриди; 2,5 — фурандион, рангеиз кристаллар. Суюкланиш т-раси 52,85°, қайнаш т-раси 202°; зичлиги 1480 кг/м3 (а – модификация), 1487 кг/м3 (Р), 1638 кг/м’ (у). Сувда эритилганда (25° да 41%) малеин кислота ҳосил бўлади.

Саноатда бензолни ёки н — бутанни каталитик оксидлаш йўли билан олинади. Тўйинмаган полиэфир смолалар, фумар ва олма кислоталар, малеин кислота гидразиди (ўстирувчи модда), дефолиантлар, фунгицидлар, инсектицидлар синтезида, сурков мойларига қўшимча, алкид смолаларга модификатор сифатида қўлланади.