МАЛАГАСИ ТИЛИ, мальгаш тили — австронез тиллари оиласидаги индонез тиллари тармоғига мансуб, Мадагаскар о. да, унга яқин бўлган Комор ва Сейшель о. ларида тарқалган тил. Француз тили билан бирга Мадагасскар Республикасининг расмий тили ҳисобланади; унда 10 млн. дан ортиқ киши сўзлашади.
Малагаси тили ғарбий ва шарқий гуруҳ лаҳжаларга бўлинади. Шарқий гуруҳдаги мерина лаҳжаси адабий тилга асос бўлган. Фонетик тизимдаги 5 та (i, e, а, о, и) унли, 20 та ундош ва ао, ai, oi, ei, дифтонглари мавжуд. Феъл нисбатлари тизими анча ривожланган. Замон категорияси морфологик усулда — аффикслар ёрдамида ифодаланади. Отларда жинс, сон, келишик категориялари мавжуд эмас. II шахс олмошлари сўзловчи ва тингловчининг жинси, ижтимоий мавқеига қараб 7 тагача бўлади. Синтактик жиҳатдан кесим, одатда, ran бошида, эга ran охирида, аникловчи аниқланмишдан кейин келади. Луғат таркибида санскрит, араб, суахили тилларидан ўзлашмалар анчагина. Ривожланиш жараёнида Малагаси тилига араб тили, кейинчалик француз тили сезиларли таъсир кўрсатган. 19-а. бошигача араб ёзуви, 19-а. бошларидан эса лотин ёзуви қўлланилади.