МАЛАГА — Испаниянинг жан. қисмидаги шаҳар, Андалусия мухтор вилоятида. Малага провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 528 минг киши (1998). Ўрта денгиз бўйидаги муҳим порт (йилига 7 млн. т юк ортиб-туширилади) балиқ овлаш маркази. Озиқ-овқат ва саноати ривожланган: вино, зайтун мойи, мева ва балиқ консервалари ишлаб чиқарилади. Киме, нефть кимёси, металлсозлик, тўқимачилик, машинасозлик (жумладан, кемасозлик) саноати корхоналари мавжуд. Иклим курорта. Ун-т, музей бор.
Малагага мил. ав. 11-а. ларда финикияликлар томонидан асос солинган. Араблар ҳукмронлиги даврида (8-а.) йирик шаҳар бўлган. 11-а. дан амирлик маркази. 1487 й. дан Кастилия таркибида. Меъморий ёдгорликларидан 9—18-а. ларгаоид саройлар, қасрлар, собор, черков ва б. сақланган. Малагада Пабло Пикассо туғилган.