МАКЛЮРА (Macluea) — тутдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Битта тури — мевали Маклюра ёки тўқ сариқ М. бор. Илгари бошқа туркумларга мансуб деб ҳисоблаиган 12 тур ўсимлик ҳам, баъзан Маклюрага киритилади. Мевали Маклюра — икки уйли, барги тукиладиган дарахт. Бўйи 20 м ча, қуюк. шох-шаббали, новдалари тиканли. Барги спиралсимон ўрнашган, яхлит, тухумсимон, лентасимон. Меваси думалоқ, тилла рангсариқ, бужмайган, апельсинга ухшайли, истеъмол қилинмайди. Шим. Америка, АҚШ нинг жан. да ўсади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида ва яшил девор учун ўстирилади. Ёғочи сариқ, пишиқ, оғир, токарликда ишлатилади; ёғочи ва илдизидан сариқ бўёқ олинади.