МАЙДОНТОЛ ТИЗМАСИ

МАЙДОНТОЛ ТИЗМАСИ — Ғарбий Тяиыианлаги тизма (Тошкент вилояти). Писком дарёсининг юқори оқимида. Майдонтол ва Ойганинг дарёлари оралигида. Жам. гарблан шим.-шарққа 50 км чўзилган. Ғарбла Талас Олатопи тизмасига туташади. Майдонтол тизмасининг сувайиргич қисмидан Қозоғистон билан Ўзбекистон чегараси ўтган. Ўртача бал. 3800 — 4000 м. Энг баланд жойи 4269 м. М. т. йирик антиклиналь, асосан, карбон даврининг интрузив жинслари, шунингдек, охактош ва сланеиларидан тузилган. Тизма кучли парчаланган, Ойгайинг дарёси ўзами б-м сувайиргич орасидаги фарқ 1500— 1700 м. Тизмаминг тик шим. гарбий ва жан.-шарқий ён багирларила сой куп (Сарибошсой, Текашсой, Тўрагансой, Қоработқоқсой ваб.). М. т. нинг сувайиргич қисмига ўткир қиррали чўққилар (қиялиги 60—70°), карр ва цирклар хос. Уларда қор ва муз уюмлари тўпланган. 2800 м дан бошлаб субальп баландлик минтақаси бошланади. Бу минтақада қўнгир-бош, тўнгизсирт, тоғ шаири ўсади. 3200 —3500 м баландликдан юқориси альп минтақасига мансуб. Бу ерда тўнгизсирт, қорақиёқ, турли хил тиканли ўсимликлар тарқалган. Майдонтол тизмасидан ёзги яйлов сифатида фойдаланилади.