МАЗЛУМХОН СУЛУВ МАҚБАРАСИ

МАЗЛУМХОН СУЛУВ МАҚБАРАСИ — Корақалпоғистоннинг Хўжайли ш. яқинидаги меъморий ёдгорлик (13—14-а. лар). Миздахқон тепалигида жойлашган. Мақбара 5 хонадан иборат. Унинг асосий қисми ер остида жойлашган. Мақбара саҳнига ярмигача кўмилган равоқ орқали зина^ти йўлакдан тушилади. Йўлак устки ва остки қисмга ажратилган. уларнинг ўртасига гумбазли чорси хона — даҳлиз (2,25 х 2,30) қурилган. Пастки йўлакнинг ўнг томонида яна бир гумбазли хона (2,92 х 3,00 м) жойлашган. Йулак зиналаридан катта хонага (7,40 х 7,50 м) тушилади. Хона ичи равоқли тахмонлар ҳисобига кенг кўринади. Шарқий ва шим. равоғида сағаналар жойлашган. Сағаналар 13 — 14-а. ларга хос қуйма кошинлар билан чиройли ва нафис безатилган. Безаклар орасига фалсафий мазмундаги форсча шеърлар битилган. Сағаналар устидаги хатлар тўла сақланмаганлиги сабабли кимлардафн қилингани номаълум. Ривоятга кўра, бу ердаги сағаналардан бири Хоразм шоҳининг Мазлумхон исмли гўзал (сулув) қизиники бўлган деб тахмин қилинади. Сағананинг томи 8 қиррали гумбаз билан ёпилган. Гумбаз дарчалари ганч панжарали. Панжараларнинг думалоқ тешикчаларига хона ичини бир текис ёритиб турувчи дойра шаклидаги қабариқ шишалар жоилаштирилган. Катта хонанинг чап томонидаги равоқ орқали кичик хона (4,30 х 4,50 м)га ўтилади. Унинг деворлари сиркор гишт ва кошин билан безатилган. Катта хона саҳнидаги шоҳсупанинг (бап. 4—5 см) бутун сатҳига зан-гори ва оқ кошиндан (саккиз ва уч-бурчак шаклда) гириҳ нақшлар ишланган.