ЛУТФУЛЛА ОЛИМИЙ

ЛУТФУЛЛА ОЛИМИЙ (1893, На манган — 1969, Қўқон) — ўқитувчи ва журналист. Наманган мадрасаларининг бирида таҳсил кўргач, 1916 й. да Уфага бориб, Мадрасаи Олияда ўқиган. 1917 й. Февраль воқеаларидан кейин юртига қайтиб, Наманганда ташкил этилган «Намуна» мактабида ўқитувчи (1918— 23), шаҳар халқ маориф бўлими, маданий оқартув му-ассасида мудир, шаҳар ижроия қўмитасида котиб (1924) бўлиб ишлаган. Айни пайтда «Нашри маориф» жамияти вилоят бўлимининг котиби (1921—23). Сўнг Қўқонга кўчиб бориб, 1930 й. га қадар «Фарғона» («Янги Фарғона») газ. да муҳаррир ўринбосари (1925—27) ва муҳаррир (1928 — 30) лавозимларида хизмат қилган. 1930 й. да «Миллий иттиқод» ташкилотининг аъзоси сифатида қамоққа олинган. 1937 ва 1949 й. ларда 3-маротаба қатағон этилган. Қамоқдан қайтгач, хўжалик ишларида хизмат қилган. «Нодира» (1923), «Қизил адабиётнинг ҳозирги аҳволи» (1924), «Унутилмас шоир» (Сўфизода ҳақида, 1925) каби мақолалари бор.