ЛУО

ЛУО — Африкадаги халқлар гуруҳи. 2 гуруҳга бўлинади. Шим. Луо (шиллук, ануак ва б.) Жан. Суданда, Жан. Луо (ҳақиқий Луолар, алур, ачоли ва б.) Уганда, Конго Демократик Республи-каси, Танзания, Кенияда яшайди. Нил-Саҳрои Кабир тилларининг шаринил лаҳжасида сўзлашади. Ҳақиқий Луолар (ўзларини жолуо деб атайдилар) Кения (3,25 млн. киши) ва Танзанияда яшайдилар. Умумий сони 3,47 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Анъанавий динга эътиқод қиладилар, христианлар (асосан, католиклар), сунний мусулмонлар ҳам бор.