ЛОҒОН КАНАЛИ

ЛОҒОН КАНАЛИ — Фарғона водийсидаги канал. Уз. 32,6 км. 1939 й. 17 кун ичида 14 минг киши иштирокида қазилган. Канал қурилишида 338 минг м3 тупроқ қазиш ишлари бажарилди ва бир қанча гидротехник иншоотлар қурилди. Канал серсув Исфайрамсойни камсув Шоҳимардонсой билан бирлаштиради. Лоғон канали ишга туширилиши Фарғона водийсидаги айрим туманларнинг сув билан таъминланишини яхшилади ва 20 минг га қўшимча янги ер ўзлаштириш имконини берди.