ЛИТВА ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ЛИТВА ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — Литванинг олий илмий муассасаси. 1941 й. Вильнюс ш. да ташкил этилган. 1989 й. гача Литва ССР Фанлар академияси деб номланган. Академияда 3 бўлим (физика-техника ва мат., кимё-технология ва биол., ижтимоий фанлар) ва 13 илмий муассаса ишлайди.