ЛИПОПРОТЕИДЛАР, литопротеинлар (roH.lipos — ёғ ва протеидлар) — таркибида липидлар бўлган мураккаб оқсиллар гуруҳи. Ўсимлик ва ҳайвон организмидаги барча биологик мембрана, пластинкасимон структуралар таркибида (нервларнинг миелин қобиғида, ўсимликларнинг хлоропластларида, кўз тўр пардаси рецептор ҳужайраларида) ва эркин ҳолда қон плазмасида бўлади. Липопротеидлар кимёвий тузилиши ҳамда таркибидаги липид ва оқсил компонентлари нисбатига кўра бир-биридан фарққилади. Қонда Липопротеидлар микдорини аниқлаш муҳим диагностик аҳамиятга эга.